9-синф ўқувчиси 8-синф ўқувчисини пичоқлаб қўйди

Олам

image

Жорий йилнинг 21 апрель куни Озарбайжоннинг Агстафа туманидаги мактабда 9-синф ўқувчиси ўзаро жанжал пайтида 8-синф ўқувчисини пичоқлаб, яралади. Бу ҳақда “Oxu.az” хабар берди.  

Қайд этилилишича, жароҳат олган 14 ёшли ўсмир туман шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Шифохонанинг маълум қилишича, беморга чап сонга ўткир тиғли буюм билан етказилган жароҳат ташхиси қўйилган.

“Унга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Беморнинг ҳолати қониқарли деб баҳолангани сабабли, уйига жавоб берилди”, дейилади хабарда.

Ушбу ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов олиб борилмоқда. Мактаб маъмурияти ҳолат юзасидан баёнот берган.

“Жабрланувчи шифохонага ётқизилди ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жавоб берилди. Мактаб маъмурияти унинг соғлиғи ҳолатини назорат қилмоқда. Ўқувчилар вояга етмагани ва тергов давом этаётганини инобатга олиб, жамоатчиликдан ушбу мавзуга эҳтиёткорлик билан ёндашишни ва фақат расмий манбаларга таяниши сўралади”, дейилади баёнотда.

Ҳозирда полиция томонидан гумонланувчини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжоннинг Бaку шаҳридаги 286-сонли ўрта мактабда 9-синф ўқувчиси синфдоши томонидан ёқиб юборилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб жанжал Озарбайжон пичоқлади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг