Абдуқодир Шекспирдек гапирмайди, лекин яхшиланиб бормоқда – Гвардиола
Спорт
−
10 Февраль 1890 1 дақиқа
“Манчестер Cити” жамоасининг бош мураббийи Пеп Гвардиола клубнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва инглиз тилида гапириш даражаси ҳақида сўз очди. Бу ҳақда испаниялик мутахассис “Фулхэм”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Манчестер Cити” Ҳусанов билан кўп йиллик катта истеъдодга эга бўлди. Унинг инглиз тилида гапиришига тўхталадиган бўлсам, у Уильям Шекспирдек сўзламайди, лекин кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Жуда ақлли. Жисмонан кучли, тез… ва ҳар доим тўғри позицияларда бўлади”, дейди “шаҳарликлар” бош мураббийи.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” чемпионатдаги очколарини 50 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Лондоннинг “Арсенал” жамоаси эса 56 очко билан пешқадамликни сақлаб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист Жеронимо Морганс Абдуқодир Ҳусановни “Ливерпуль”га қарши ўйинини юқори баҳолаб, фидойилигини пўлатдан ясалган одамга қиёслаганди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль