Афғонистон Ғазога 42 та юк машинасида ёрдам юборди
Олам
−
16 Апрель 2976 1 дақиқа
Афғонистон Мисрнинг “Рафаҳ” назорат-ўтказиш пункти орқали Ғазо секторига 530 тонна инсонпарварлик ёрдами етказди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик баёнотида қайд этилишича, ёрдам бош вазир идорасининг кўрсатмасига биноан тайёрланган ва Афғонистоннинг Мисрдаги делегацияси томонидан сотиб олинган. Маълумотларга кўра, юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа зарур буюмлар киритилган. Ёрдам 42 та юк машинасида ташилган бўлиб, унинг умумий қиймати тахминан 500 минг долларни ташкил этади. Ушбу ёрдам Ғазодаги қарийб 22 000 та оилага тарқатилиши кутилмоқда.
Шунингдек, баёнотда Афғонистон халқаро ҳамжамиятни Ғазода доимий ўт очишни тўхтатиш борасида мазмунли ва самарали қадамлар ташлашга чақиргани айтилган.
Ҳужжатда Афғонистоннинг Фаластин масаласи бўйича принципиал позицияси яна бир бор таъкидланиб, муаммо тарихий ҳақиқатлар ва Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқлари асосида ҳал этилиши лозимлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Қизил Ярим Ой жамияти томонидан Ғазо сектори учун тайёрланган “Яхшилик кемаси” 3300 тонна зарур маҳсулотлар билан Мисрнинг Эл-Ариш портига етиб борганди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель