Агар Мбаппе “Реал”га ўтмаганида қайси жамоада ўйнашини айтди
Спорт
−
17 Март 1683 2 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2024 йил ёзида Мадрид клубига ўтмаган тақдирда, ўз келажаги қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда футболчи “One football” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Мен Парижда етти йил ўтказдим ва бу мен учун катта шараф бўлди. Балки мен буни етарлича кўрсатмагандирман, аммо ҳар доим қаердан чиққанимни ва ПСЖ қанчалик буюк клуб эканини унутмайман. Мен доим бу клуб Франциядаги энг каттаси ва дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири эканини айтиб келганман.
Кейин эса мен дунёнинг энг йирик клуби – “Реал Мадрид”га ўтдим. Аммо ҳар доим айтганман: ПСЖни фақат битта клуб учун тарк этаман – бу ҳам бўлса “Реал Мадрид”. Агар мен Мадридга ўтмаганимда, ПСЖда қолган бўлардим. Бу клубда ўйнаш менинг орзум эди ва мен бундан жуда хурсандман.
Ҳозир ҳам ПСЖ ўйинларини кузатиб бораман. Жамоада дўстларим бор ва улар айни пайтда жуда яхши ўйин кўрсатишяпти”, дея Мбаппе.
Маълумот учун, франциялик ҳужумчи “қироллик клуби” сафида жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси