АҚШ-Эрон уруши миллиондан ортиқ одамни ишсиз қолдириши мумкин

Олам

image

Европа Иттифоқининг (ЕИ) бандлик ва меҳнат масалалари бўйича комиссари Роксана Минзату АҚШ ва Эрон ўртасидаги низо туфайли энергия ресурслари нархининг кескин кўтарилиши оқибатида иттифоқ 1,3 миллионгача иш ўрнини йўқотиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.  

Минзатунинг сўзларига кўра, энергияни кўп талаб қиладиган соҳалар, жумладан, автомобилсозлик, қурилиш, металлургия, кимё ва транспорт тармоқларидаги иш ўринлари хавф остида қолмоқда. Еврокомиссия ҳисоб-китобларига кўра, ЕИ автомобилсозлик сектори энг йирик қисқартиришларга дуч келиши мумкин – бунда 600 минггача иш ўрни йўқолиши эҳтимоли бор. Қурилиш, металлургия, кимё саноати ва транспорт соҳаларида эса 56 минг киши ишсиз қолиши мумкин.

Нашрнинг қайд этишича, шунингдек, аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаларидаги 85 мингга яқин ва қуёш панеллари ишлаб чиқаришдаги 58 мингга яқин иш ўрни ҳам хавф остида турибди. Шу билан бирга, карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш чора-тадбирлари туфайли пўлат қуйиш соҳасида 4,5 мингта янги иш ўрни яратилиши мумкинлиги даъво қилинмоқда. “Reuters” маълумотларига кўра, ЕИнинг ишлаб чиқариш секторида қарийб 30 миллион киши, хизмат кўрсатиш соҳасида эса деярли 87 миллион киши меҳнат қилади.

Бунгача Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағоий АҚШни Яқин Шарқдаги низони қасддан чўзишда айблаганди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон ўз позициясини доимий равишда ўзгартириб келмоқда, янги ёки бир-бирига зид талабларни илгари сурмоқда ва ОАВ орқали келишилмаган хабарларни тарқатмоқда. Буларнинг барчаси, табиийки, музокаралар жараёнини секинлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ урушнинг 94-кунига келиб Эрон билан низонинг АҚШ учун қиймати 100 миллиард долларга етгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи ишсизлик Роксана Минзату АҚШ-Эрон уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг