АҚШ фуқароларидан Озарбайжонни зудлик билан тарк этишни сўрамоқда – ОАВ
Олам
−
05 Июль 2025 36379 1 дақиқа
АҚШнинг Бакудаги дипломатик ваколатхонаси ўз фуқароларига яқин вақт ичида Озарбайжон Республикаси ҳудудини тарк этишни тавсия қилди. Бу ҳақда EU Daily хабар берди.
Хабарда мумлакатни тарк этиш учун сабаблар ошкор этилмаган. АҚШ элчихонаси ўз фуқароларидан Озарбайжонни зудлик билан тарк этишларини сўраётгани айтилган холос. Элчихона веб-сайтида бу ҳақда ҳеч қандай хабар йўқ, аммо жамоатчилик вакиллари трансфер ҳақидаги постни фаол равишда тарқатмоқда.
“АҚШнинг Бакудаги дипломатик ваколатхонаси ўз фуқароларига яқин вақт ичида Озарбайжон Республикаси ҳудудини тарк этишни тавсия қилди”, дейилади хабарда.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятга изоҳ бермаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжонда 43 нафар депутат мамлакат Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамовга АҚШ билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилганди. Мазкур мурожаатда АҚШ билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш учун баъзи чоралар кўриш сўралган. Жумладан, 1997 йилда имзоланган “Келажакдаги ҳарбий ва мудофаа алоқалари тўғрисидаги қўшма баёнот”ни ва 2013 йилда Озарбайжон ва АҚШ мудофаа вазирликлари ўртасида имзоланган жиҳозлар хариди ва ўзаро хизмат кўрсатиш бўйича келишувни бекор қилишга чақирилган.
Live
Барчаси