АҚШ ва Россия вакиллари Абу-Дабида учрашди
Олам
−
25 Ноябрь 3101 1 дақиқа
Бугун, 25 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида АҚШ Армияси вазири Дэниел Дрисколл Россия вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, CBS News хабар берди.
Нашрга кўра, учрашув мақсади – тинчлик жараёнини муҳокама қилиш ва тезкор равишда келишувга эришишдан иборат.
Манбаларга кўра, Украина томони учрашувдан хабардор бўлган. Шунингдек, Дрисколл Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов билан ҳам учрашиши кутилмоқда. Ҳозирча делегациялар таркиби ва учрашув формати (биргаликда ёки алоҳида) аниқ эмас.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ Дрисколл делегацияси билан Киевга ташриф буюриб, Украина томони билан АҚШнинг 28 бандли тинчлик режасини муҳокама қилган. Шунингдек, у Европа элчилари ва Ғарбий расмийлар билан учрашиб, музокараларда “мослашувчанлик чекланган” эканини билдирган. Кейинчалик Дрисколл Швейцариянинг Женева шаҳрида Украина ва Европа Иттифоқи вакиллари билан музокараларда қатнашган. ОАВга кўра, музокаралардан сўнг, тинчлик режаси 19 бандга қисқарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Европанинг таклифлари самарасиз ва Кремль манфаатларига мос келмаслиги ҳақида айтган эди. У Европа таклифлари, деганда АҚШ ва Украина делегациялари Женевада муҳокама қилган ўша ҳужжат назарда тутилган-ми ёки йўқ аниқ айтмаган.
Live
Барчаси