АҚШда Колумбия Президентига қарши тергов бошланди – NYT
Олам
−
21 Март 3532 1 дақиқа
Манхэттен ва Бруклин прокуратуралари Колумбия Президенти Густаво Петрога нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “The New York Times” газетаси хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, жараёнга халқаро наркотрафик ишлари бўйича ихтисослашган прокурорлар, шунингдек, Наркотикларга қарши кураш бошқармаси (DEA) ва Ички хавфсизлик тергов хизмати агентлари жалб қилинган.
“Тергов доирасида, бошқа масалалар билан бир қаторда, Петронинг наркофурушлар билан эҳтимолий учрашувлари ҳамда унинг президентлик штаби наркобаронлардан хайрия маблағлари йиққан-йиғмагани ўрганилмоқда”, дейди манбалар.
Мақолада айтилишича, прокуратуралар терговни бир-биридан мустақил равишда олиб бормоқда. Ҳозирда улар бошланғич босқичда ва бирор-бир жиноий айблов эълон қилиниши ёки қилинмаслиги ҳозирча номаълум.
Шунингдек, газетанинг аниқлик киритишича, ушбу терговлар Оқ уй ташаббуси билан бошлангани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Куба Президенти Мигель Диас-Канелни ҳокимиятдан четлатишга уринаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЭрон Туркияга тушунтириш берди
31 Март