“Ал-Ҳилол” МЮ юлдузи учун таклиф тайёрламоқда – ОАВ

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби жорий трансфер ойнаси давомида “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси ва сардори Бруно Фернандеш билан шартнома имзолаш борасидаги тайёргарлик ишларини қайта бошлади. Бу ҳақда “Indykaila News” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Арабистони клуби португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун “қизил иблислар”га 100 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, Фернандешга ҳафтасига 600 минг фунт стерлинг (йилига 28,8 миллион фунт стерлинг) миқдорида маош таклиф этилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Бруно Фернандеш жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 19 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади. “Transfermarkt” порталига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Манчестер Юнайтед” Бруно Фернандеш “Ал-Ҳилол”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг