Алиев ва Жапаров Мирзиёевни Тошкентга кузатиб қўйди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Габала шаҳрига қилган амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Габала халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кузатиб қўйди. Қайд этиш жоиз, Президент матбуот хизмати эълон қилган суратларда Шавкат Мирзиёевни кузатишда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам қатнашганини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев Садир Жапаров Туркий давлатлар ташкилоти Габала

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг