Алижон Абдуллаев ўз хоҳиши билан Бош прокуратурадан кетди

Жамият

image

Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи Алижон Сиддикович Абдуллаев ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

“Адлия катта маслаҳатчиси Алижон Сиддиқович Абдуллаев ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди”, дейилади хабарда.

Алижон Абдуллаев 2020 йилдан бери Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида ишлаган.

Маълумот учун, Алижон Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1977 йилда собиқ Иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси Олий курсларини тамомлаган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Алижон Абдуллаев Кадрлар бошқармаси бошлиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг