Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари пора билан қўлга тушди. У фермернинг дала ҳовлисини келинининг номига расмийлаштирмоқчи бўлган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг раҳбарларидан бири ҳамда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари ўзаро тил бириктирган. Улар мазкур тумандаги балиқ етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда аниқланган 4,1 млрд сўмлик зарар бўйича судга даъво аризаси киритмаслик, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан зарар миқдорини 10 баробарга оширилган ҳолда ундириш чораларини кўрмаслик, текширув тадбирларини тўхтатиш бўйича фермер хўжалик раҳбари томонидан Андижон туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризасини қўллаб-қувватлаш эвазига фермерга тегишли бўлган Хонобод шаҳридаги 10 сотихли дала ҳовлини ҳоким ўринбосарининг қариндоши номига ўтказиб беришни талаб қилган.

Туман ҳокими ўринбосарининг укаси фермер хўжалик раҳбаридан дала ҳовлининг кадастр ҳужжаларини олиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда ушбу кўчмас мулкни ўзининг турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб олаётган вақтида фош этилган.

Ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдорига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси пора билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Андижон ҳоким ўринбосари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг