Андижонда 9 ёшли икки бола ҳовузда чўкиб вафот этди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 9 ёшли икки бола фермернинг суғориш учун мўлжалланган сунъий ҳовузига тушиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Таҳририят ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг 5 июль куни соат 14:00 да 2016 йилда туғилган икки бола – А.У. ҳамда М.М. Олтинкўл туманининг Туркистон массивида жойлашган “Жалолиддин олтин толаси” фермер хўжалигига қарашли томчилаб суғориш тизими учун қазилган ҳовузга чўмилиш учун тушиб, сувда чўкиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Марҳум болаларнинг ҳар иккаласи ҳам Олтинкўл туманидаги 17-сонли мактабнинг 2-синф битирувчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Паркент туманида 3 нафар вояга етмаган бола сув ҳавзасида чўкиб, вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон болалар Олтинкўл тумани фермер хўжалиги сунъий ҳовуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг