Андижонда кўча ва томорқаларга сув тошди (видео)
3-саҳифа
−
11 Октябрь 10651 1 дақиқа
Бугун, 11 октябрь куни Андижон вилоятидаги аҳоли яшаш хонадонларининг томорқасига сув тошиши кузатилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 07:58 да Андижон тумани “Қумкўча” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи СРК-1 маҳаллий каналида сув ҳажми ортиб кетгани ҳисобига қирғоқ ва дамбалардан қисман сув тошиб чиққан ҳамда бир нечта аҳоли яшаш хонадонларининг томорқасига сув кирган. Ҳозирда Ирригация тармоқлари бошқармаси томонидан ушбу маҳаллий каналга сув ташлаш тўхтатилган.
Ҳозирда дамба ва қирғоқни муҳандислик техникалари билан тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
“Ҳодиса жойига ФВБ, ҳокимлик, қутқарув бўлинмалари ҳамда Ирригация тизимлари куч ва воситалари етиб борган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида “Сарвонтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етгани оқибатида кўчаларни сув босганди.
Live
Барчаси