Андижонда мансабдорлар ишсиз аёллар учун ажратиладиган субсидияни “еб юборди”
3-саҳифа
−
11 Октябрь 4053 1 дақиқа
Андижонда 25 нафар аёлнинг номига сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, субсидия маблағларини талон-торож қилган мансабдорлар аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Жалақудуқ туманининг Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими мансабдор шахслари томонидан “С.Т.Х” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ф.Х. билан олдиндан тил бириктириб, пуллар ўзлаштирилган.
Бунда 2023 йилда тузилган ижтимоий шартномага асосан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган 25 нафар ишсиз аёлнинг мазкур МЧЖда касаначи сифатида бандлиги таъминлангани ва уларга 247,5 миллион сўмлик тикув асбоб-ускуналари берилгани ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилган.
“Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган материаллар асосида Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда .
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маълумотларни сохталаштирган солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Live
Барчаси