Андижонда Nexia мактаб ўқувчиларини уриб кетди (видео)
3-саҳифа
−
13 Октябрь 4905 2 дақиқа
Андижон вилоятида Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки нафар мактаб ўқувчисини уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Аниқланишича, кеча, 12 октябрь куни соат 14:30 лар атрофида, Андижон туманининг “Қурама” МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 Халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 343-километрида, 1969 йилда туғилган ҳайдовчи С.Р. ўзининг Nexia-3 русумли транспорт воситасини “Боғишамол - Жалақудуқ” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар Н.Я. ва Н.И.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида вояга етмаган пиёда Н.И. чап оёғидан жароҳат олган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига ётқизилган. Иккинчи пиёда Н.Я. эса хеч қандай тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 19:00 да Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи Панжикент кўчасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Gentra ҳайдовчиси юқори тезликда 15 ёшли пиёдани уриб юборган ҳамда воқеа жойидан қочиб кетган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь