Андижонда ўтказилган тендерда икки МЧЖ номи остида бир киши ғолиб бўлди
Жамият
−
20 Ноябрь 3663 2 дақиқа
Андижон вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларни овқат билан таъминлаш бўйича ўтказган умумий қиймати 220 миллион сўмлик икки аутсорсинг танлови ғолиблари бир шахс раҳбарлигидаги МЧЖлар бўлиб чиқди.
Танловларнинг бирида “Бобур Асадбек тайёрлов таъминот” МЧЖ иккинчисида эса “Ситора таъминот” МЧЖ ғолиб деб топилган. Ҳар икки танловда захира ғолиби этиб “Санжарбек келажак ютуқлари” МЧЖ қайд этилган.

Интернетдаги очиқ манбаларда келтирилишича, “Бобур Асадбек тайёрлов таъминот” ва “Ситора таъминот” раҳбари бир шахс – Жалолов Нурхомидин Салайдинович ҳисобланади. Ушбу мактаб интернати томонидан сентябрь-ноябрь ойлари давомида 6 та танлов ўтказилган бўлса, шунинг ярмини “Бобур Асадбек тайёрлов таъминот”, қолган ярмини эса “Ситора таъминот” МЧЖ ютиб олган.
Диққат қаратиш лозим жиҳатлардан яна бири шундаки, ўтган 2024 йил октябридан шу йилнинг июнига қадар ўтказилган танловларнинг нақ 16 тасида ғолиб деб топилган “Хумоюн Мирзо таъминот савдо” МЧЖнинг ҳам раҳбари айнан Жалолов Нурхомидин Салайдинович ҳисобланади.

Шу ўринда қизиқ савол туғилади, қандай қилиб бир шахс бошқарувидаги компаниялар ўзаро рақобатчи бўлиши мумкин?
Бундан ташқари, буюртмачи ва танлов ғолиби қўшни ҳам ҳисобланади: мактаб-интернати Избоскан тумани, Тўрткўл шаҳарчаси, А.Навоий кўчаси, 25 уйда жойлашган бўлса, ғолиб “Ситора таъминот” МЧЖ эса шу кўчадаги 41 А уйда фаолият юритади.
Юқоридаги ҳолат мактаб-интернат директори Абдурафиқжон Раҳимов раислигидаги харид комиссияси томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг бир қанча хусусан, 10-моддасида назарда тутилган “Рақобат ва холислик принципи” каби моддаларига амал қилинганини шубҳа остида қолдиради.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь