Андижонлик келин сепини МИБ ёрдамида қайтариб олди 

3-саҳифа

image

Қўрғонтепа туманида яшовчи аёлга келинлик хонадонидан 55 турдаги буюмлари олиб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюроси Хонобод шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи М.С. га қарздор М.Ш. дан жами 55 турдаги мол-мулклар қайтариб берилиши белгиланган. Мол-мулклар рўйхатидан келиннинг сепи тариқасида олиб келинган кийим-кечак, мебель, маиший жиҳозлар ва хўжалик анжомлари жой олган.

Келиннинг сепини олиб бериш бўйича Бюронинг шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида ҳужжатда кўрсатиб ўтилган барча мол-мулклар ундирувчига олиб берилиши таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида 5 кунлик келин куёвнинг уйидаги сепини Мажбурий ижро бюроси орқали қайтариб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон МИБ келин сепи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг