Ангренда тезлик белгиси номаълум шахслар томонидан ўзгартириб қўйилди
3-саҳифа
−
27 Январь 4479 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 60 йўл белгисини 70 га ўзгартирган номаълум шахслар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Ангрен шаҳри Обод турмуш кўчасида ўрнатилган 3.24 – “Юқори тезлик чекланган” йўл белгиси номаълум шахслар томонидан ўзгартирилган.
Айни пайтда мазкур йўл белгиси янгисига алмаштирилган. Ангрен шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарни аниқлаш бўйича суриштирув ишлари бошланган.
Маълумот учун, ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси (йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тар солиб турувчи техник воситаларга ши етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бажармаслик) билан жавобгарликка сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Марҳамат туманида 3 нафар ўсмир радар қурилмасини уриб тушириб, каналга оқизиб юборгани ҳақида хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль