АПЛда 9-тур учрашувлари қандай натижалар билан якунланди?

Спорт

image

Кеча, 26 октябрь куни Англия Примьер-лигаси доирасидаги 9-тур учрашувлари якунига етди. Турда амалдаги пешқадам “Арсенал” жамоаси ўз майдонида “Кристал Пэлас” устидан кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. “Ливерпуль” сафарда “Брентфорд” га имкониятни бой берган бўлса, “Манчестер Юнайтед” “Брайтон” устидан ғалаба қозонди. Пеп Гвардиола шогирдлари кутилмаганда “Астон Вилла”га қарши кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Турнинг қолган учрашувларидаги тафсилотлари билан танишинг:

“Лидс Юнайтед” 2:1 “Вест Хэм”

“Лидс” ўз уйида ишончли ўйин намойиш этди ва ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда аввалида мезбонлар ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. “Вест Хэм” эса учрашувнинг сўнгги дақиқаларига келиб биргина жавоб топини йўллашнинг имконини топа олди, бироқ бу етарли бўлмади ва якунда “Лидс Юнайтед” 3 очкони қўлга киритди.

“Челси” 1:2 “Сандерленд”

Турда “Челси” ўз майдонида рақибга имкониятни бой берди. Мезбонлар дастлабки дақиқалардаёқ гол урганига қарамай, “Сандерленд” қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб, муҳим ғалабага эришди.

“Ньюкасл” 2:1 “Фулҳэм”

“Ньюкасл” мухлислари қаршисида фаол ўйин кўрсатиб, ҳисобда олдинга чиқди. “Фулҳэм” жавоб голини урган бўлса-да, мезбонлар учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ғалаба топини йўллаб, муҳим натижани қўлга киритди.

“Манчестер Юнайтед” 4:2 “Брайтон”

“Манчестер Юнайтед” ушбу ўйиндан кейин турнир жадвалида юқори поғоналарга жойлашиб олди. Клуб 4 та голи орқали кетма-кет 3-ғалабасини нишонлади.

“Брентфорд” 3:2 “Ливерпуль”  

“Брентфорд” ўз майдонида фидокорона характер кўрсатиб, кучли рақиб устидан зафар қучди. “Ливерпуль”да мағлубиятлар серияси давом этмоқда. Мерсисайдликлар ушбу мағлубиятдан кейин турнир жадвалида 7- ўринга тушиб қолди.

“Арсенал” 1:0 “Кристал Пэлас”

Тартибли ва эҳтиёткор ўйинда “Арсенал” ягона гол эвазига ғалаба қозонди. “Пэлас” ҳимояда яхши ўйин намойиш этди, лекин ҳужумда самарасизлик эвазига мағлубиятга учради.

“Астон Вилла” 1:0 “Манчестер Сити”

Турдаги яна бир сенсациялардан бир “Вилла Парк”да кузатилди. “Астон Вилла” ўз майдонида “Манчестер Сити”га қарши баҳсда биргина гол эвазига ғолиб бўлди.

“Борнмут” 2:0 “Ноттингем Форест”

“Борнмут” ўз майдонида ишончли ҳисобда “Ноттингем Форест”дан устин келди. Меҳмонларнинг ҳужумдаги ҳаракатлари самарасиз якунланди.  

“Вулверхэмптон” 2:3 “Бёрнли”

Бу учрашувда мухлислар голларга бой ўйин гувоҳи бўлди. “Бёрнли” жанговар ва очиқ ўйинда меҳмон сифатида ғалаба қозонди. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига меҳмонлар муҳим ғалабага эришди.

“Эвертон” 0:3 “Тоттенҳэм Хотспур”

Турда “Тоттенҳэм” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Лондонликлар ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида кучли учликка кириб олди.

Маълумот учун, якунига етган тур учрашувларидан кейин “Арсенал” жамоаси 22 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. “Борнмут” турдаги ғалабасидан сўнг очколарини 18 тага етказиб олган ҳолда 2-поғонага кўтарилиб олди. “Тоттенҳэм” эса 3-ўринни эгаллаган. Навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Арсенал” 9-тур Примьер-лига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг