Араухо “Барселона”да энди ўйнамаслиги мумкин

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” жамоаси марказий ҳимоячиси Рональд Араухо энди клубда ўйнамаслиги мумкин. Бу ҳақда  журналист ва инсайдер Хуанма Кастаньога таяниб, COPE нашри хабар берди.

Кастаньонинг сўзларига кўра, Арахонинг муаммолари туюлганидан ҳам жиддийроқ. У бошқа ҳеч қачон “Барселона”да ўйнамаслиги мумкин.

Қайд этилишича, уругвайлик футболчи анчадан бери психологик муаммолар билан курашиб келмоқда ва ҳозирги ҳолатида клуб ундан талаб қиладиган даражада рақобатлаша олмаслигини тан олган. 

Араухо Чемпионлар лигаси 5-турида Лондоннинг “Челси” жамоасига қарши ўйинда (0:3) олган қизил карточкасидан сўнг мухлислар томонидан катта босимга дуч келган ва эмоционал ҳолатини тиклаш мақсадида клубдан чексиз танаффус сўраган эди.

Агар Араухо ҳиссий муаммоларини ҳал қилмаса, “Барселона” ҳимоячини қишки трансфер ойнасида сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Уругвайлик футболчи жорий мавсум клуб сафида 15 та ўйинда майдонга тушган. Араухо шу ўйинларда 3 та сариқ ва 1 та қизил карточка олган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Рональд Араухо қизил карточка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг