Арбелоа “Реал” сардори билан деярли алоқа қилмади – ОАВ

Спорт

image

“Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоа сардори Даниэль Карвахаль билан деярли алоқада қилмаяпти. Бу ҳақда “El Chiringuito” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” ҳимоячиси ўзини ўйинларга тайёр деб ҳисобламоқда, бироқ бош мураббий унинг нега захирада қолаётганига изоҳ бермаган. 

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, матбуотда Карвахаль ҳатто ўйинолди машғулотларида ҳам қатнашмаяпти. Жамоанинг асосий сардори ҳисобланган футболчининг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Маълумот учун, ҳимоячи 2013 йилдан буён “Реал Мадрид” сафида тўп суриб келади. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 436 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган ҳамда 65 та голли узатма муаллифига айланган. 

Жорий мавсумда эса Карвахаль “Реал Мадрид” сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, ҳозирча гол урмаган. “Transfermarkt” порталига кўра, футболчининг трансфер қиймати 7 миллион еврога баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” Альваро Арбелоа Даниэль Карвахаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг