“Арсенал” “Реал” футболчиси учун жиддий таклиф тайёрламоқда

Спорт

image

Лондоннинг “Арсенал” клуби Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни сотиб олиш бўйича “Реал Мадрид”га расмий таклиф билан чиқмоқчи. Бу ҳақда “Live Score” хабар берди.

Манбага кўра, “канонирлар” Арда Гюлер билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзолашни мақсад қилган, бироқ футболчининг вакиллари билан дастлабки музокараларни айнан шу қишда бошлашни режалаштирмоқда.

Шунингдек, туркиялик футболчига лондонликлардан ташқари “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, “қироллик клуби” 20 ёшли ҳужумчини клубнинг узоқ муддатли лойиҳасининг бир қисми сифатида кўриб, уни қўйиб юборишни хоҳламаяпти.

Маълумот учун, Арда Гюлер жорий мавсумда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи 2023 йил ёзидан бери “Реал Мадрид” сафида ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнига қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” “Арсенал” Арда Гюлер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг