Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам жаҳон чемпиони бўлди

Спорт

image

Бугун, 13 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги IBA Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев олтин медални қўлга киритди.

Асадхўжа Мўйдинхўжаев -67 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, россиялик Эвгений Коолни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, навбатдаги финалларда қатнашадиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати қуйидагича:

  • -80 кг: Жавоҳир Умматалиев;
  • -92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев;
  • +92 кг: Арман Маханов.

Шунингдек, -54 кг тоифасидаги баҳсларда қатнашган Асилбек Жалилов, -75 кг тоифасида Фазлиддин Эркинбоев, -57 кг тоифасида Хўжаназар Нортожиев мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди. Абдумалик Халоков -60 кг вазнда бўлиб ўтган финалда россиялик Всеволод Шумковга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазнда бўлиб ўтган финалда россиялик Баир Батлаевни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди ва икки карра жаҳон чемпионига айланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс олтин медаль Жаҳон чемпионати Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг