“Аталанта” бош мураббийини истеъфога чиқарди

Спорт

image

Италиянинг “Аталанта” клуби бош мураббийи Иван Юрич билан ҳамкорликни якунлади. Бу қарор жамоанинг жорий мавсум А Серияда кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозона олмагани ортидан қабул қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мураббий истеъфоси “Аталанта”нинг А Сериянинг янги вакили “Сассуоло”дан 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учраганидан икки кун ўтиб эълон қилинди. Маълумотларга кўра, жамоани эндиликда “Монза” ва “Фиорентина” собиқ устози Раффаэле Палладино бошқариши кутилмоқда. У “Аталанта”ни амалдаги чемпион “Наполи”га қарши ўйинга тайёрлаши мумкин.

Кетма-кет мағлубиятлар ва 5 та дурангдан сўнг “Аталанта” турнир жадвалида пешқадам “Интер” ва “Рома”дан 11 очкога ортда қолмоқда. Шунга қарамай, Чемпионлар лигасида бергамоликлар нисбатан барқарор натижа кўрсатиб, 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 та мағлубият қайд этган ва жадвалда 16-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, бу истеъфо жорий мавсум А Серияда мураббийлар алмашинуви бўйича тўртинчи ҳолат. Бундан олдин “Ювентус”, “Женоа” ва “Фиорентина” ҳам бош мураббийларини истеъфога чиқарган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амстердамнинг “Аякс” клуби бош мураббийи Жон Хейтинганинг шартномасини бекор қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо бош мураббий Иван Юрич “Аталанта”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг