Аёлларни фоҳишалик учун Туркияга юбораётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида аёлларни алдаб Туркияга юбораётган уч киши қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги xabar qildi.

Маълум қилинишича, 1997-, 1998- ва 2003-йилларда туғилган бир нафар аёл ва икки нафар эркакдан иборат гуруҳ олдиндан тил бириктирган. Улар оилавий шароити оғир бўлган аёлларни чет элга сотиб юбормоқчи бўлган.

Шундан сўнг, гуруҳ аъзолари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан бўлган икки нафар аёлнинг ишончига кириб, уларни Туркияга ишлаш учун жўнатишни ваъда қилган. Аслида эса, моддий манфаат эвазига ушбу фуқароларни Истанбул шаҳрига шаҳвоний эксплуатация қилишни режалаштирган.

Жорий йилнинг 3-феврал куни тўда вакиллари жабрланувчиларни Тошкент–Истанбул авиарейси орқали хорижга юбориш учун ҳужжатларни расмийлаштираётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида 4 нафар аёлни Россияга фоҳишалик учун сотиб юборишга уринган 32 ёшли аёл қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент фоҳишалик Туркия Аёллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг