Бангладешда болалар “сузувчи мактаблар”да таҳсил олмоқда (фото)
Бу қизиқ
−
08 Октябрь 2414 2 дақиқа
Бангладешнинг сув тошган ҳудудларида қуёш энергияси билан ишлайдиган “сузувчи мактаблар” фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, шундай мактабларнинг бирида таҳсил олувчи 10 ёшли Сафиқул Ислом ҳар куни эрталаб мамлакатнинг ғарбий қисмидаги жойлашган сув босган қишлоғининг чеккасида тўғридан тўғри остонасига сузиб борувчи синфини кутади.

Унинг уйи 26 квадрат километр (10 квадрат миля) бўлган кенг ботқоқли Чалан Беэлда жойлашган бўлиб, у ерда мавсумий сув тошқинлари кўпинча йўлларни йўқ қилиб ташлайди ва бутун қишлоқларни сув остида қолдиради.

Нашрга кўра, “Сузувчи мактаб” ғояси 2002 йилда меъмор Муҳаммад Резван томонидан ўйлаб топилган. У стипендия пулининг 500 долларидан фойдаланган ҳолда бу ташаббусга асос солган. Лойиҳа Shidhulai Swanirvar Sangstha (SSS) нотижорат ташкилоти томонидан бошқариладиган умуммиллий моделга айланган.

Ҳозирда бу ғоя 100 дан ортиқ қайиқлар мактаблар, кутубхоналар ва поликлиникалар сифатида хизмат қилади. Лойиҳада 22 000 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олган ва бу йилги фаолияти учун UNESCO'нинг Саводхонлик бўйича Конфуций мукофотига сазовор бўлган.

Хусусан, Чалан Беэлда йигирмага яқин қайиқ ҳафтасига 6 кун дарё бўйидаги қишлоқларга ташриф буюриб, синф хонаси бўлиб хизмат қилади. Мактаб қайиқлари маҳаллий ёғочдан ясалган бўлиб, ўриндиқлар, доскалар ва китоб жавонлари билан жиҳозланган. Қуёш панеллари эса чироқлар ва компьютерларни қувватлантиради.
Дарслар кунига уч сменада олиб борилади, ҳар бири тахминан уч соат давом этади. Ўқитувчилар талабаларни йиғиш, бенгал тили, математика ва умумий билимлар бўйича дарсларни ўтказиш учун тор сув йўлларида ҳаракат қилади.
“Умрим давомида мен кўп нарсага эга бўлмаганман ва бу болаларда ҳам кўп нарса йўқ. Лекин уларга мактаб, соғлиқни сақлаш ва бутун дунё бўйлаб такрорланишини кўриш – бу менга туртки беради”, дейди ғоя асосчиси, Ел университетининг Жаҳон тадқиқотчиси Резван.
Live
Барчаси