“Барселона” Англияда дуранг ўйнади
Спорт
−
11 Март 1248 1 дақиқа
Кеча, 10 март куни Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг “Барселона” жамоаси сафарда Англиянинг “Ньюкасл” клуби билан дуранг ўйнади.
Нюкасл-апон-Тайн шаҳрида ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Мезбонлар сафида Харви Барнс 86-дақиқада гол урган бўлса, каталонияликлар Ламин Жамалнинг 90+6-дақиқада пенальти орқали киритган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Жамоалар бундан аввал ҳам турнирнинг асосий босқичида ўзаро тўқнаш келган эди. Ўшанда каталонияликлар сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Эндиликда ушбу жамоалар ўртасидаги 1/8 финал жавоб учрашуви жорий йилнинг 18 март куни Барселонада бўлиб ўтади.
Шунингдек, кечаги 10 март кунги учрашувлар доирасида “Галатасарой” “Ливерпуль” 1:0 ҳисобида “Бавария” “Аталанта”ни 6:1 ҳисобида, “Атлетико Мадрид” “Тоттенхэм”ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Live
Барчаси