“Барселона” етакчиси 1 ойга сафдан чиқди
Спорт
−
22 Январь 2392 1 дақиқа
Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячи Педрининг Чехиянинг “Славия” жамоасига қарши Чемпионлар лигаси ўйинида олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Энди испаниялик футболчи бир ой давомида жамоасига ёрдам беролмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун эрталаб ўтказилган тиббий текширувлар Педрининг ўнг оёғидаги сон мушагида жароҳат борлигини тасдиқлади. Ушбу жароҳат “Славия Прага”га қарши ўйинда олинди. Соғайиш жараёни тахминан бир ой давом этиши кутилмоқда”, дейилади клуб расмий баёнотида.
Маълумот учун, “Барселона” “Славия Прага”га қарши ўйинда Фермин Лопеснинг дубли, Ольмо ва Левандовскийнинг голлари эвазига 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу мавсумда 23 ёшли Педри Испания Ла Лигасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Live
Барчаси