Бернарду Силва “Сити”ни тарк этиб, бошқа жамоага ўтиши мумкин
Спорт
−
11:30 1096 1 дақиқа
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жорий мавсум якунида клубни тарк этиши мумкин. 31 ёшли португалиялик футболчига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Силванинг амалдаги шартномаси шу ёзда ниҳоясига етади ва гарчи клуб билан келишувни узайтириш бўйича музокаралар давом этаётган бўлса-да, томонлар ҳали бир қарорга келишгани йўқ.
Вазиятни Парижнинг ПСЖ клуби диққат билан кузатиб бормоқда. Франция гранти тажрибали ярим ҳимоячини мавсум якунида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Шунингдек, Силвага Туркиянинг “Галатасарой” ҳамда Каталониянинг “Барселона” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Бернарду Силва 2017 йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг бозор қийматини 27 миллион еврога баҳоламоқда.
Live
Барчаси