БМТ Трампнинг Ғазо бўйича режасини қўллаб-қувватлади
Олам
−
18 Ноябрь 2383 3 дақиқа
БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ғазо сектори бўйича тинчлик режасини ўз ичига олган резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзоси ичидан 13 таси резолюцияни қўллаб-қувватлаган, Россия ва Хитой эса вето ҳуқуқидан фойдаланмасдан қарор қабул қилмай қўйган.
Трамп Truth Social’да: “БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ажойиб овоз бериши билан бутун дунёни табриклайман”, деб ёзган. У резолюцияда “Тинчлик Кенгаши”ни яратиш маъқулланганини қайд этган ва ўзи унинг раҳбари бўлишини тасдиқлаган. Кенгашга “дунёдаги энг нуфузли ва ҳурматга сазовор етакчилар” ҳам киради, дея қўшимча қилган.
“Бу БМТ тарихида энг муҳим қарорлардан бири сифатида тарихга киради, дунёда тинчликни мустаҳкамлайди ва ҳақиқий тарихий воқеа бўлади! БМТ ва Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзоларига, хусусан, Хитой, Россия, Франция, Буюк Британия, Жазоир, Дания, Греция, Гаяна, Жанубий Корея, Покистон, Панама, Сиерра-Леоне, Словения ва Сомалия давлатларига миннатдорлик билдираман”, дея ёзган АҚШ раҳбари.
У, шунингдек, АҚШнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган мамлакатларга ҳам раҳмат айтган. Булар – Қатар, Миср, БАА, Саудия Арабистони, Индонезия, Туркия ва Иордания.
Нашр хабарига кўра, резолюция АҚШ раҳбари томонидан ишлаб чиқилган 20 бандли тинчлик режасига халқаро қонунийлик бериш учун мўлжалланган. Шу режага асосланган қисм Ғазода ўтган ой кучга кирган қуролсизланиш режимини ташкил этган. Дипломатик манбаларга кўра, БМТ қўллаб-қувватлаши мамлакатларга халқаро хавфсизлик кучларига кириш ҳуқуқини беради.
“Кучли тинчликпарварлар коалицияси, аксарияти мусулмон давлатлари, масалан, Индонезия, Озарбайжон ва бошқалар томонидан тақдим этилган, Ғазо секторида ягона қўмондонлик остида жойлаштирилади. Бу Ғазода хавфсизликни таъминлаш, демилитаризацияни назорат қилиш ва инсонпарварлик ёрдамларини етказишни амалга оширади”, деган АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майкл Уолтц.
Шу билан бирга, телевизион манбаларга кўра, резолюцияда тафсилотлар етарли эмаслиги унинг амалга оширилишини қийинлаштиради. Хусусан, Фаластин маъмурияти томонидан ваколатларнинг босқичма-босқич топширилиши аниқ белгиланган эмас.
Резолюция “Тинчлик Кенгаши”нинг 2027 йил охиригача ишлашини назарда тутади. У ҲАМАС ва бошқа гуруҳларнинг қуролларини назорат қилади, бу эса Исроил томонидан асосий талаб ҳисобланади, шунингдек, Ғазо секторини тиклашни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатда Фаластин давлатини ташкил этиш ҳам тилга олинган, лекин аниқ муддатлар кўрсатилмаган.
Овоз беришдан олдин Исроил резолюцияда “Фаластин халқининг ўзини белгилаш ва давлат яратиш йўлини” тилга олганига норозилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил 2025 йилнинг 10 октябридан бошланган ҲАМАС билан сулҳ келишувидан сўнг, Ғазода ўз назорати остида қолган ҳудудлардаги 1 500 дан ортиқ биноларни вайрон қилганди.
Live
Барчаси