BMW уриб кетиши оқибатида вафот этган ходимнинг оиласига уй берилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар ИИББда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси очилди ва унинг оиласига уй совға қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маросимда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, пойтахт жамоатчилиги, Ҳосилбекнинг сафдошлари ва оила аъзолари иштирок этган.

“Ички ишлар бош бошқармасида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар лавҳи яна биттага кўпайди. Жасоратли ўғлонларнинг пок хотираси ёд этилиб, уларнинг пойига гулчамбарлар қўйилди. Ҳосилбек Эшназаровнинг порлоқ хотирасига эҳтиром кўрсатиш тадбири давомида Ички ишлар вазири томонидан унинг машаққатли хизмат фаолияти, Президент томонидан эътироф этилгани ва ҳар бир ходимга ўрнак бўлиши таъкидланди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ҳосилбекнинг оиласи, фарзандлари, ва ота-онаси ҳамиша давлат эътиборида бўлиб, ижтимоий муҳофазаси таъминлаб борилади. Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги 62-мактабда эса Ҳосилбек учун ёдгорлик барпо этилади.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан Ҳосилбек Эшназаров юксак унвон “Жасорат” медали билан мукофотланганди.

Тадбирда Ички ишлар вазири томонидан ушбу медаль Ҳосилбекнинг отасига топширилган. Шу билан бирга Президент совғаси сифатида Эшназаровлар оиласига уч хонали уй тақдим этилган.

2026 йил 25 февраль куни Миробод туманида вояга етмаган Дониёр Турғунов автомашинада йўл-патруль хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровни уриб юборганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиноят иши доирасида Турғунов Жиноят кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб этилган.

Суднинг 28 февраль кунги ажрими билан гумонланувчи Турғуновга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

BMW Ҳосилбек Эшназаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг