Боир Холмирзаев, Юлдуз Ражабова ва хонанда Лола мукофотланди

Маданият-санъат

image

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Лола Йўлдошева, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноактёр Боир Холмирзаев ҳамда театр ва кино актрисаси Юлдуз Ражабова “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақдаги фармонга бугун, 23 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзо чекди.

Қайд этилишича, ушбу мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан амалга оширилган. Улар Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли илмий-ижодий ва амалий фаолияти билан халқнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланган.

Шунингдек, ушбу орден билан қуйидагилар ҳам тақдирланган:

  • Ражаббой Абдуллаев – Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, дўппидўз, Андижон вилояти
  • Абдулла Акбаров – Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри артисти, бадиий сўз устаси, Фарғона вилояти
  • Набийра Арзуова – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Ирина Боймуродова – Ангрен шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти
  • Светлана Барашева – Самарқанд вилояти рус драма театри олий тоифали артисти
  • Хайриддин Бегматов – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, Самарқанд вилояти
  • Фарҳод Бойназаров – Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри
  • Кирилл Борчанинов – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти
  • Вахобжон Буваев – Республика “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси, кулол, Наманган вилояти
  • Эркин Жўраев – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом, Бухоро вилояти
  • Шуҳрат Йўлдошев – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
  • Омонкелди Худойназаров – Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри саҳналаштирувчи режиссёри, Қорақалпоғистон Республикаси
  • Шукуржон Қурбонов – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
  • Азизхон Латипов – Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти
  • Бахтиёр Маҳкамов – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, дастгоҳли рангтасвирчи рассом
  • Тоҳир Маҳкамов – “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Фарғона вилояти бўлими хонандаси
  • Суюндиқ Мустафоев – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
  • Давлат Муҳамедов – Хоразм вилояти “Ал-Амал Ижод” хусусий корхонаси ганч ўймакор устаси
  • Ильдар Мухторов – Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти бош илмий ходими
  • Ясмина Омар-Мун – Учтепа туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, хонанда, Тошкент шаҳри
  • Оллоберган Султонов – Хоразм вилояти кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг китобларни сақлаш бўлими мудири
  • Улжан Тожимуродова – Тошкент шаҳри Олий спорт маҳорати мактабининг эркин кураш бўйича мураббийси
  • Александр Тараскин – Тошкент шаҳридаги “Smart school” нодавлат таълим муассасасининг биология фани ўқитувчиси
  • Тоҳир Турғунов – Ўзбек Миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли олий тоифали артист-созандаси
  • Аҳроржон Усмонов – Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси
  • Хажи Акбар Айса – Шинжон тиббиёт университети ректори, Хитой Фанлар академияси Шинжон физик-кимёвий техника институтининг академик директор ўринбосари
  • Рустам Хаметов – “Ўзбекцирк” давлат муассасаси директори ўринбосари, цирк артисти
  • Нодира Ҳамроева – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри балет артисти
  • Ўғилой Холматова – Бекобод тумани маданият бўлимининг “Нилуфар” фольклор мактаби бадиий раҳбари, Тошкент вилояти
  • Мирабзал Ҳусанов – Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, бастакор
  • Нигора Ҳусанова – Ўзбекистон давлат консерваториясининг махсус фортепиано кафедраси катта ўқитувчиси
  • Барно Эргашева – “Томоша” болалар мусиқий театр-студияси бош балетмейстери. 

Маълумот учун, Лола Йўлдошева 1985 йилнинг 4 сентябрида Самарқанд шаҳрида туғилган. Лола тахаллуси билан танилган ўзбек қўшиқчиси, бастакори ва актрисаси. 2004 йилда “Муҳаббатим” қўшиғи билан Ўзбекистонда шуҳрат қозонган. Хонанда ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида қўшиқ куйлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг