Болгарияда чўкиб кетган талабанинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Болгариянинг Созополь шаҳрида чўкиб кетиб, ҳалок бўлган ҳамда Туркияда вафот этган 5 нафар ўзбекистонликларнинг жасади мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Консулхонага кўра, вафот этганлардан ташқари шифохоналарда даволаниш жараёнида катта қарзга тушган 12 нафар фуқарога чегирмалар қилиниб, уларнинг Ўзбекистонга қайтишида амалий ёрдам кўрсатилган. 

Шу билан бирга, Туркияда ҳужжатсиз қолган 27 нафар фуқарога ҳам ёрдам берилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 август куни Болгариянинг Созополь шаҳрида дўстлари билан чўмилишга борган 22 ёшли ўзбекистонлик талаба сувда оқиб кетгани хабар қилинганди. Унинг жасади эса орадан икки кун ўтиб, яъни 9 август куни сув остидаги йирик қоятошлар орасидан олиб чиқилган. Унинг танаси баҳайбат қоятошлар орасига тиқилиб қолган ва уни чиқариб олишнинг имкони бўлмаган. 9 соатлик қидирув ишларидан кейин қутқарув хизмати ходимлари эмас, балки талабанинг ўзбек, қирғиз ва молдовалик дўстлари уни қоятош остидан топган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Болгария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг