Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиқдими? (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “М-25” конидан яна газ сизиб чиққани акс этган видеолар тарқалди. Кондаги вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, видеоларда акс этган ҳолат “М-25” конининг 202-сон қудуғида бир ҳафта олдин кузатилган геологик жараён, яъни аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниши ҳолати ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган ва қисқа вақтда яна ёқиб қўйилган. 

“Айни пайтда Бойсундаги “М-25” конида вазият барқарор бўлиб, барча жараёнлар мутахассислар назорати остида амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда. 

Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ ёқиб қўйилган ва бу усул атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда қабул қилинган стандарт амалиёт ҳисобланади ҳамда халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 ноябрь куни ҳам “М-25” конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилганди. Мутахассисларга кўра, бу ҳолат кондаги геологик жараён сабабли юз берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бойсун Энергетика М-25

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг