Британиялик каноэчи уятсиз видео учун спортдан четлатилди

Спорт

image

Британиялик каноэчи Курц Адамс Розентальс ижтимоий тармоқларда ахлоқсиз видео жойлагани сабабли икки йилга спортдан четлатилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Буюк Британияда каноэ спорт турини назорат қилувчи расмий ташкилот (Paddle UK) интизомий ҳайъатининг хабар беришича, Розентальс март ойида Instagram саҳифасига самолётда “жинсий ҳаракат” акс этган видеони жойлаштириб, спорт обрўсига жиддий путур етказган. Шу боис, у барча мусобақалар ва машғулотлардан четлатилган ҳамда World Class дастуридан ҳам чиқариб ташланган.

23 ёшли спортчи BBC’га берган интервьюсида жазони “ҳаддан ташқари оғир” деб атаган ва видеодан афсусланмаслигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Paddle UK’дан олган йиллик маблағи атиги 16 минг фунт стерлингни ташкил қилган бўлса, ижтимоий тармоқлардаги видеолари орқали қисқа вақт ичида 100 минг фунтдан ортиқ даромад топган.

Paddle UK баёнотида Розентальснинг ҳаракати “одобсиз ва ахлоққа зид хатти-ҳаракат” сифатида баҳолангани, бу эса ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича интизомий сиёсатини бузгани қайд этилган. Розентальс эса ўзини ҳимоя қилиб, “мен биринчи марта ўз машғулотларимни молиялаштира олдим, бу видеолар ҳаётимни яхшилашга ёрдам берди” деган фикрни билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ италиялик икки сузувчи Бенедетта Пилато ва Чиара Тарантино Сингапурда косметик маҳсулотлар ўғирлагани учун 90 кунга дисквалификация қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия каноэ 100 минг фунт Paddle UK

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг