Бу йил ОТМларда контракт қимматламайдими?
Жамият
−
18 Август 7874 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда бу йил Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларида контракт нархи оширилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова билан боғланди.
Унинг маълум қилишича, 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларида контракт миқдори оширилиши тўғрисида ҳеч қандай қарор чиқмаган. Табиийки, бу контракт оширилмаслигини англатади.
Қайд этиш жоиз, олдинроқ 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида битта талаба учун контракт нархи 15 фоизга оширилгани хабар қилинганди. Абдуқундузова бунга ҳам изоҳ бериб, ЖИДУ молиявий мустақил ОТМ бўлгани сабабли контракт миқдорини мустақил белгилашини айтди. Ўзбекистонда эса 40 дан ортиқ молиявий мустақил ОТМ бор.
Шунингдек, ҳозирча расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, яқин 1-2 кун ичида абитуриентларга 6-йўналишни танлаш имконияти берилади. Табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини белгилаш ваколати эса тез орада ректорларга берилиши кутилмоқда. Бу эса “супер-контракт” миқдорида ҳам ўзгаришлар бўлишини англатади.
Live
Барчаси