Бугун Ҳусанов ва “Манчестер Сити” “Тоттенхэм” меҳмони бўлади

Спорт

image

Тошкент вақти билан 27 февраль 00:30 да Англия Премьер лигаси 27-туридан ўрин олган марказий баҳсда Лондоннинг “Тоттенхэм”и ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилади. Бу Гвардиола шогирдларининг қийин дея қаралган февраль ойи тақвимидаги сўнгги ўйин. 

Ўйиннинг муҳимлик даражаси

Ўтган турда ўз уйида “Ливерпуль”дан 2 та тарсаки қабул қилиб олган “Манчестер Сити” Тошкент вақти билан 27 февраль 00:30 да Лондонда “Тоттенхэм” меҳмони бўлади. Ушбу ўйиндаги ғалаба Гвардиола шогирдларига АПЛ турнир жадвалидаги 4-ўрнини қайтариб бериши мумкин. Чунки кеча, 25 февраль куни “Челси” ўз уйида “Сайтгемптон”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва 46 очко жамғариб, 4-ўринга кўтарилиб олди. Айни пайтга келиб, “Манчестер Сити” турнир жадвалида 44 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда. 

“Тоттенхэм” эса АПЛ турнир жадвалида 27-турга қадар 33 очко жамғарган ҳолда 13-ўринга жойлашган. Ҳозирда лондонликларда вазият бирмунча оғир. Жамоа таркибидаги бир нечта муҳим йўқотишлар натижага салбий таъсир кўрсатишни бошлади. Клуб мураббийи Анже Постекоглу шунча муваффақиятсиз натижалардан кейин ҳам мураббийлик курсисидан силжитилмади. Балки “Манчестер Сити”га қарши ўйин у учун сўнгги имкониятдир.

Ҳусановнинг  асосий таркибда тушиш эҳтимоли

Қишки трансферлар ойнасида “Манчестер Сити” сафига келиб қўшилган ва қисқа муддат ичида Гвардиола ва клуб мухлисларининг ишончини қозонаётган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов Лондондаги учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли катта. Сабаби, ҳимоячи Чемпионлар лигаси доирасида “Реал Мадрид” ва АПЛ доирасида “Ливерпуль”га қарши учрашувларда яхши ўйин кўрсатган. Шунингдек, у “Ливерпуль”га қарши ўйинда “Sofascore” томонидан 7.2 баллга лойиқ кўрилди. 

Тахминий таркиблар

Ҳар ўйинда ўзининг тахминий таркибарини эълон қилувчи “One Football”, “Opta” ва “Sporting News” нашрлари Лондондаги баҳс бўйича ҳам ўз тахминларини оммага тақдим этди.

“One Football” талқинига кўра асосий таркиблар:

“Тоттенхэм”: Викарио, Порро, Дансо, Девис, Спенс, Бентанкур, Бергвалл, Кулусевски, Мэддисон, Жонсон, Сон.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Нунес, Ҳусанов, Аке, Гвардиол, Нико, Де Брюйне, Ковачич, Фоден, Доку, Мармуш.

“Opta” талқинига кўра асосий таркиблар:

“Тоттенхэм”: Виварио, Спенс, Грей, Дансо, Удоги, Бентанкур, Бергвалл, Кулусевски, Жонсон, Сон, Тель.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Льюис, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, Нико, Гюдоган, Савиньо, Фоден, Холанд, Мармуш.

“Sporting News” талқинига кўра асосий таркиблар:

“Тоттенхэм”: Виварио, Спенс, Грей, Дансо, Удоги, Бентанкур, Бергвалл, Кулусевски, Мэддисон, Жонсон, Сон.

“Манчестер Сити”: Эдерсон, Льюис, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, Нико, Ковачич, Савиньо, Доку, Мармуш, Холанд.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг “Реал Мадрид” ва “Ливерпуль”га қарши кўрсатган ўйини сабаб, учала нашр ҳам ҳимоячини асосий таркибда тахмин қилмоқда. Аммо ҳар сафаргидек, асосий таркиб бўйича сўнгги қарор мураббий Гвардиола томонидан чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Тоттенхэм Англия Премьер лигаси Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг