Бугун “Ал Ҳилол” “Насаф” меҳмони бўлади

Спорт

image

Бугун, 29 сентябрь куни Қаршининг “Насаф” клуби ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасидаги 2-тур учрашувини ўтказади. Ушбу турда Рўзиқул Бердиев шогирдлари илк бор Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Элит Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган “аждарлар” Саудия Арабистонининг энг кучли жамоаларидан бири билан куч синашади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан 18:45 да бошланади. Учрашув Қарши  шаҳридаги “Марказий” стадионида ўтказилади.

Учрашувни қувайтлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Аҳмад Алалига қанотларда ҳамюртлари Абдулхади Аланези, Аҳмад Аббос ёрдам беради. Заҳира ҳаками Сауд Алсамхан, VAR ҳаками эса Абдуллоҳ Араб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Насаф” ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги юришини Саудия Арабистонининг бошқа жамоаси “Ал-Аҳли”га қарши 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Насаф” “Ал Ҳилол”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг