Бугун Ўзбекистон Австралия билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 13 май куни футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги 3-тур доирасида майдонга тушади. Сергей Чигодаев шогирдлари бу турда Австралия билан куч синашади. 

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс Осиё кубоги “Д” гуруҳи ғолибини аниқлаб беради. Учрашувда ғалаба қозонган жамоа гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Дуранг натижа эса Австралия терма жамоасининг пешқадамлигини сақлаб қолади.

Ҳар икки жамоа ҳам Ҳиндистон устидан ғалаба қозонгани сабаб гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилган ва жорий йил бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган эди.

Гуруҳдаги тўртинчи жамоа — Шимолий Корея мусобақага келмагани сабабли, жамоалар гуруҳ босқичида фақат иккита учрашув ўтказади.

Маълумот учун, ушбу ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 19 ноябридан 13 декабрига қадар Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Австралия Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг