Бухорода Damas ва Labo’лар “ови”. ИИБ шов-шувга нуқта қўйди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Шофиркон туманида кўплаб Damas ва Labo автомашиналари жарима майдончасида ҳужжатсиз ушлаб турилгани тўғрисидаги хабарларга  вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, 2026 йил 7 январь куни туман касалхонаси шифокори томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Мазкур ҳодиса оқибатида 2011 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаро турли тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб келинган.

Аниқланишича, Damas ҳайдовчиси вояга етмаган фуқарони велосипед бошқариб кетаётган вақтида орқасидан уриб юборган ва болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган. Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан гумон қилинувчи Damas ва унинг ҳайдовчисини аниқлаш мақсадида, тезкор-қидирув амалга оширилган. 

ИИБнинг маълум қилишича, содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан олиб борилган суриштирув доирасида туманда ҳаракатланаётган оқ рангли Damas ва Labo автомашиналари текширув учун тўхтатилган ва қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмагач, ўз эгаларига қайтарилган.

Бугун, 9 январь куни мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган гумонланувчи шахс  Ғиждувон туманида туғилган эркак эканлиги аниқланган ва у ўз айбига иқрор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Damas Labo

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг