Бухорода одамларни “ухлатган” раҳбар қамалди

Олам

image

Бухорода фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги маблағларини ўзлаштирган қурилиш фирмаси раҳбари қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Тергов бошқармаси томонидан “Global Lux Story Impeks” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Билдирилишича, 1989 йилда туғилган, жамият раҳбари 2019-2023 йиллар давомида Бухоро шаҳар “Ислом Каримов” кўчасида қурилаётган 14-сонли уй ва бошқа манзиллардан квартира сотишни ваъда қилиб, 40 нафардан ортиқ фуқароларнинг ишончига кирган. У сохта шартномалар тузиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олинган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ ушбу шахсдан жабрланган фуқаролардан 112, +99865-220-41-24, +99898-278-09-07 рақамлари орқали мурожаат қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва департамент бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Бухоро Global Lux Story Impeks

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг