Бухорода яна зилзила: 3 кунда бешинчи марта ер қимирлади
Жамият
−
22 Май 2357 1 дақиқа
Бугун, 22 май куни Ўзбекистон ҳудудида 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 10:15 да юз берган. Магнитудаси 3,8, чуқурлиги 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 525 км жанубий-ғарбда жойлашган Жондор туманида. Координаталари: 40,24 даража шимолий кенглик, 63,13 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Газли шаҳрида 2-3 балл, 30 км;
- Пешкў туманида 2 балл, 45 км;
- Қоракол туманида 2 балл, 51 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 май куни Бухоро вилоятида 3,8, 3,4 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Қолаверса, бугун, 22 май куни Бухоро вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди.
Live
Барчаси