Captiva’ли “камбағал”. Қашқадарёда болалар нафақаси асоссиз тўлангани аниқланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Касби туманида фойдаланувида Captiva русумли автомашинаси мавжуд шахснинг болаларига нафақа тўлангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида моддий аҳволи яхшиланган, ижтимоий ёрдам маблағларини олиб келаётган 10 258 та оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”дан чиқарилган.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи фуқаро А.Ш. ўз хонадонида томорқада банд бўлиб, турмуш ўртоғи А.Б. якка тартибдаги тадбиркор сифатида дўконда озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиши, яшаш хонадони ва шароити қониқарли экани, Б.А.нинг фойдаланувида онаси С.А номидаги Captiva русумли автомашина мавжудлиги аниқланган. Шундай бўлса-да, Ш.А. га 2024 йилда 3 нафар фарзанди учун ҳар ойда 505 минг сўмдан болалар нафақаси тайинланиб, тўлаб келинган.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Паркент туманида реестрга асоссиз киритилиб, давлатдан моддий ёрдам олиб келган шахслардан Паркент тумани прокуратураси томонидан жами 8,2 млн сўм маблағларни ундириш юзасидан судга киритилган даъво аризалари қаноатлантирилиб, давлат фойдасига қайтариш белгиланган.

Билдирилишича, ҳар бир ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлмаган шахсларга асоссиз тўланган маблағлар тўлиқлигича бюджетга қайтарилиши ва камбағал оилаларга манзилли етказилишига қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

болалар нафақаси Ижтимоий ҳимоя ягона реестри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг