Чилонзорда “кибербункер” фош этилди

3-саҳифа

image

Чилонзор туманида фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган яширин Call-марказ “кибербункер”и аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда Чилонзор туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўласида ноқонуний Call-марказ “кибербункер” фаолияти фош этилган. 

Аниқланишича, Андижон вилоятида яшовчи 1994 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан икки маротаба судланган шахс ва унинг шериклари фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларни гўёки, ютуқли ўйин ғолиби бўлган ҳақида ёлғон маълумотлар берган. Шунингдек, улар савдо платформасида ўзларини маҳсулот етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтказгани аниқланган. 

Маҳсулот етказиб беришни талаб қилган ёки устларидан шикоят қилишини айтиб, норозилик билдирган айрим харидорларга атайлаб жуда арзон, сифатсиз ёки буюртмага мутлақо мос келмайдиган маҳсулотлар юборган. Бу йўл билан жабрланучларнинг эътибори чалғитилиб, ажратилган кредит ёки микроқарз лимитарини тўлиқ ўзлаштиришга эришилган. 

Текширувлар давомида Чилонзор туманида ташкил этилган кибербункерда 16 нафар оператор фаолият юритгани, улар ижтимоий тармоқлардаги сохта онлайн дўконлар номидан юзлаб фуқароларга қўнғироқ қилиб, дастлабки терговга қадар 50 нафар фуқаронинг 200 миллион сўмдан ортиқ маблағларни ноқонуний йўл билан ўзлаштиргани аниқланган. 

Шунингдек, тадбирда 22 та компютер жамланмаси, мобил телефонлар, сим карталар, банк пластик карталари ҳамда 2500 нафардан ортиқ фуқароларнинг тўлиқ қайд этилган шахсий ва молиявий маълумотлари рўйхатлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан 50 дан зиёд шахсларнинг аризалари бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида экология ходими кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлашга рухсат бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Чилонзор Ички ишлар кибербункер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг