Дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
31 Октябрь 5436 1 дақиқа
Ўзгидромет 1-2 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 ноябрда кечаси ва эрталаб Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. 2 ноябрда Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва салқин об-ҳаво сақланиб туради. Дам олиш кунлари ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 1 ноябрь куни кечаси бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. 2 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 1 ноябрда 16-18 даража илиқ, 2 ноябрда 18-20 даража илиқ бўлади. Кечалари ҳарорат 8-10 даража атрофида салқин бўлади.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь