Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
10 Апрель 5520 1 дақиқа
Дам олиш кунлари – жорий йилнинг 11-12 апрелда Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган прогноздан келтирилган.
Унга кўра, жорий йилнинг 11-12 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда 10-12 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат кечалари 11-13 даража, кундуз кунлари 23-25 даража бўлади.
Live
Барчаси