Даниил Ейбог Олимпиададаги иштирокини муваффақиятсиз бошлади

Спорт

image

Бугун, 15 февралга ўтар кечаси ўзбекистонлик шорт-трекчи Даниил Ейбог Италияда ўтаётган қишки Олимпия ўйинларида қатнашди. У якунда “Б” финалда иштирок этиб, мусобақани 14-ўринда якунлади.

У 1500 метр масофада кечган чорак финал босқичидан муваффақиятли ўтди. Ейбог ўз гуруҳида 2:16.963 вақт билан 3-бўлиб финишга етиб келди ва ярим финалга йўл олди.

Ўзбекистонлик шорт-трекчи ярим финалдаги чиқишида ўз гуруҳида роппа-роса 2 дақиқа 18 сонияда билан 3-бўлиб финишга келди.

Афсуски, бу “А” финалига йўлланма олиш учун етарли бўлмади ва у “Б” финалида 10-16-ўринлар учун кураш олиб борди. “Б” финалида қатнашган Ейбог маррага 5-бўлиб етиб келди.

Ушбу натижа билан у мазкур масофадаги чиқишини 14-поғонада тугатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонлик Олимпиада мусобақа Даниил Ейбог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг