Доғистон Украина дронлари ҳужумига учради (видео)
Олам
−
22 Октябрь 6345 1 дақиқа
Доғистон Республикасидаги корхоналардан бири Украина дронлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда минтақа раҳбари Сергей Меликов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ, корхонага етказилган зарар даражаси аниқлаштирилмоқда.
“Воқеа жойида тегишли хизматлар ишламоқда, барча давлат органлари оператив штаб режимида фаолият юритмоқда. Фуқаролар ва объектлар хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилмоқда”, деган Меликов.
Минтақа раҳбари аҳолидан очиқ кўчалар ва майдонларда тўпланмасликни сўраган.
Ҳужум муносабати билан Махачқалъа аэропортида вақтинча рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш чеклаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қўшинлари Украинада жойлашган АҚШ объектига ҳам зарба берганди. Украина ТИВ раҳбари бунда ҳарбий мантиқ йўқлигини билдириб, Россиянинг бу ҳаракатини мамлакатдаги нормал ҳаётга қарши “террор” деб атаган.
Live
Барчаси