Доллар курси кўтарилди
Жамият
−
06 Январь 18478 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,35 сўмга ошди ва 11 968,59 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 56,21 сўмга баландлади ва 14 020,01 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,07 сўмга тушди ва 147,74 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 2,83 сўмга кўтарилди ва 1713,67 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 39 минг 800 сўмга ошди ва 1 млн 771 минг 500 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 6 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 8 млн 94 минг 224 сўмга ошган ва 1 млрд 119 млн 546 минг 560 сўм этиб белгиланган.